воскресенье, 15 сентября 2013 г.

АЖАЛ УРУҒИ



  УМР - учтагина харфдан
иборат бу суз,
инсоннинг туғилишидан
то улгунига қадар
яшаган хаётини(10
йилми, 100 йилми)
узида акс эттиради. Умр
- бу имконият
демакдир. Умримиз
давомида қанчалик
туғри яшасак шунчалик
имкониятдан туғри
фойдаланган буламиз.
Қанчалик бировларга
яхшилик қилсак
шунчалик умр
сандиғини хазиналар
билан бойитган
буламиз. Аммо шундай
инсонлар борки узининг
қисқагина умри
давомида куп
инсонларни хаётини
захарлашга, ёстиғини
қуритишга интилишади,
вахоланки бу билан
айтарли хеч-нарсага
эришишмаса хам.
Инсоният яралибдики
узининг умрини
мазмунлироқ утказиш
учун тинмасдан
курашади. Баъзида бу
курашлар ортидан бир-
бирини қонини
тукишади, куп холларда
булар урушни келтириб
чиқаради. Уруш - бу
ижтимоий гурухлар,
миллат(халқ)лар,
давлатлар уртасидаги
низоларнинг куч, куп
холларда қуролли
кучлар ёрдамида хал
қилинишидир.
Урушлар - каттами,
кичикми ёйинки
маълум мақсадлар сари
йуналтирилган булсахам
башарият учун
фақатгина зарар
келтириши амалда
исботланган. Тарихда
урушлар дунё сиёсий
харитасининг қайта
шакилланишига,
чегараларни қайтадан
белгиланишига сабабчи
булган. Урушлар
туфайли куп давлатлар
узини сақлаб қололмай
империяларга қушилиб
кетган. Айрим давлатлар
эса парчаланиб, булиниб
кетиш натижасида
таназзулга юз тутган.
20-аср бошланишидан
аввал энг йирик
урушлардахам
ахолининг кичик қисми,
одатда жангда бевосита
қатнашаётган аскарлар
ва жанг содир булаётган
ер ахолиси иштирок этар
эди.
Аммо "биринчи жахон
уруши"дан бошлаб тинч
ахолихам урушнинг
қурбонига айлана
бошлашди. Ундаги
қурбонлар сони авал
содир булган
урушларникидан куп
баравар ортиб кетди.
Биринчи жахон
урушидан сунг
инсониятга қирғин
келтирувчи қуроллар
яратилишига зур берила
бошланди.
Биргина "Иккинчи
жахон уруши" сунгига
келиб "Атом бумбаси"
деб аталувчи ажал
фариштасини яратилиши
инсоният тамаддунида
туб бурилиш ясади
десам муболаға булмас.
Ха айнан шу "ажал
фариштаси"ни
яратилиши биргина
иккинчи жахон урушига
якун ясабгина қолмай,
балки янги, илмий тил
билан айтганда "совуқ
уруш"ни бошланишига
сабаб булди. Бу хақда
кейинроқ тухталамиз
хозир эса ажал
фариштасининг
яратилиш тарихи билан
танишиб чиқсак.
Биринчи марта атомнинг
радиоктив ҳусусиятлари
мавжудлиги ҳақида
инглиз
физиги Эрнест
Резерфорд
дунёга 1898-йилда
маълум
қилди, кейинчалик
1905-
йилда Алберт
Эйнштейннинг
нисбийлик назарияси
билан
(Е=мc²) ядро қуроли
яратилиши
учун биринчи пойдевор
қурилди.
1933-йилда Германия
ҳукуматига Гитлерни
келиши
биланоқ бу қуролни
яратиш
учун махсус лойиҳалар
иш
бошлади. Лекин ядро
бўйича
Германиядаги
мутахасиссларнинг
аксарият
қисми яҳудийлардан
ташкил
топган эди, ирқий
репрессиялар
натижасида эса
улар Германияни тарк
этишади
ёки маҳсус
концлагерларга
жўнатилади, бу эса
лойиҳанинг
ривожини анча
оқсоқланишига
олиб келади.1939-
йилда
Эйнштейн АҚШ нинг
ўша
даврдаги президенти
Франклин
Рузвелтга
радиоктивлашган
атом заррачалари
ёрдамида
жуда кучли энергияни
ҳосил
қилувчи қурол яратиш
имкони
мавжудлигини ва агар
вақтида
олдини олмаса Учинчи
Рейх бу
қурол устида жиддий
лойиҳаларни амалга
ошираётганини хат
орқали
маълум қилади. 1942-
йилдаёқ
Рузвелт "Манҳеттан"
лойиҳасини бошлаш
ҳақида
қарор чиқаради. Кенг
молиялаштириш ва
юқори
савияли муҳандис,
физик
олимларни жалб қилиш
натижасида биринчи
атом
бомбаси 1945-йил июль
ойида
тайёр бўлади. Бу
лойиҳанинг
умумий баҳоси ўша
даврдаги
нархда 2 миллиард
доллардан
ошиб кетади.АҚШ бу қуролнинг ҳақиқий кучини билиш мақсадида, ўзининг  жанубида жойлашган Янги Мексика чўлида уни имтиҳондан ўтказади. Натижалар муваффақиятли
тугаганидан сўнг
Япониянинг Хиросима
ва Нагасаки
шахарларига ядровий
бомба
орқали ҳужум
уюштириш
ҳақида қарор қабул
қилинади.
1945-йил 6-августда
тарихда
биринчи марта Атом
ядро
бомбаси инсонларда
синаб
кўрилади, АҚШ ҳарбий
кучларига тегишли
бўлмиш
Боинг Б-29 самолети
орқали
Хиросима шахрига
ташланган
„Кичкинтой“ (Литтле
Бой)
тахаллусли атом
бомбаси, ерга
етмасдан 500 метр
баландликда портлайди.
Шу
куннинг ўзидаёқ
портлаш 100
000 одамни ҳаётдан
олиб
кетади. Орадан 2 кун
ўтиб
„Семиз“ (Фат ман)
тахаллусини
олган атом бомбаси
Нагасаки
шахрини кулини кўкка
совуради, шу куннинг
ўзидаёқ
70 000 киши ҳаётдан
кўз
юмади. Бундан ташқари
портлаш оқибатида
тарқалган
радиация натижасида
қурбонлар сони аста
секинлик
билан кўпайишда давом
этди.
Масалан Нагасакидаги
портлашдан 5 йил кейин
умумий қурбонлар сони
биринчи кундаги сондан
икки
баробарга кўпайган яъни
200
000 кишига етган.
Бундай
талофатдан
нафақат
Япония Империяси
балки бутун
дунё эсанкираб қолди.
Шу
пайтгача юз берган уруш
ва
тўқнашувларда ҳеч
қандай
қурол бу даражадаги
кескин
ғалабани келтириб
чиқармаган
эди. Атом бомбасининг
амалда
қўлланилиши бу
АҚШнинг
дунё гегемонлигига
очиқдан
очи даъвоси эди.1945-
йилда
на ҳарбий жиҳатдан, на
иқтисодий жиҳатдан
дунёда
АҚШ билан беллашишга
қурби
етадиган давлат йўқ
эди.
Урушдан кейин Европа
тамомила вайрон
қилинган,
Совет Иттифоқининг
саноат
юраги ҳисобланмиш
ғарбий
қисми бутунлай
„шудгор“
қилинган ва дунёнинг
қолган
қисми эса урушга қадар
ҳали
ҳам феодаллик
сақланиб
қолган қолоқ
мамлакатлар ва
мустамлакалардан
иборат эди.
Ундан ташқари Ядро
қуроли
мавжуд давлат билан
иқтисодий ва сиёсий
рақобат
қилиш кулгили ҳолатга
айланди. Қисқа қилиб
айтганда
Ядро қуроли ҳар қандай
мамлакатга унинг
душмани ҳар
жиҳатдан кучли
бўлишига
қарамасдан агар унда бу
қурол
бўлмаса ундан
тўлақонли
устунлик қилиш
имкониятини
берди.
Атом бомбасининг
таъсири
Ядро қуролларининг
яратилиши инсониятга
ва
атроф-муҳитга жуда
катта
таъсир кўрсатди. Атом
бомбаси
портлашидан 3-хил
кўринишдаги вайрон
қилувчи
таъсир пайдо бўлади.
1- портлашнинг илк
секундининг
миллионинчи
онида катта ҳажмдаги
термик
энаргия ажралиб у
ҳавода
оловсимон шарга
айланади ва
бир километр радиусга
тарқалиб шу ҳудуддаги
ҳароратни миллион
селсий
даражасига етказади.
Портлаш
пайтида ер юзасидаги
ҳарорат
бир неча минг селсийга
етади.
Портлашдан бир
километр
кенгликдаги барча
материя
эриб кулга айланади, 4
километр кенгликдаги
барча
бино ва кишилар ўз
ўзидан ўт
олиб куйиб кетади, 8
километр
кенгликда жойлашган
кишиларнинг танаси 70
% га
куяди.
Иссиқликдан сўнг
портлашнинг
шок тўлқини унинг
еписентридан атрофга
ёйилади. Ҳосил бўлган
энергия
марказдан туриб ён
атрофга
босим беради, бу эса
портлашнинг
еписентридан
атрофга 360°даги „Ҳаво
деворини“ жўнатади. Бу
„девор“ жуда ҳам
мустаҳкам
бўлиб йўлида учраган
барча
биноларни бузиб
юбориш
кучига эга, айниқса у
йўлидаги ҳаво
массаларини йиғиб
борган сари
қалинлашиб ва кучайиб
боради,
унинг тезлиги соатига
1000
километргача етиши
мумкин.
Портлашдан 3 километр
узоқликда бўлган
бинолар бу
тўлқиндан бутунлигича
бузилади. Нагасакидаги
портлашда шахардаги 90
000
бинодан 62 000 таси
бутунлигича бузилган
эди.Учинчи таъсир
Япониядаги
портлаш вақтида ҳали
инсониятга маълум эмас
эди,
кейинчалик шу
портлашдан
кейингина атом
бомбасининг
энг ҳавфли томони
очилди -
бу унинг радиоктив
таъсири. Бу
таъсир олдинги иккита
таъсирга
нисбатан 10 баробар
купроқ
қурбонлар келтириб
чиқаради,
бомба портлаш
пайтидаги
қурбонлардан ташқари,
радиоктивлик 100
йилларгача
чузилиши мумкин
булган
генетик касалликларни
келтириб чиқаради.
Атроф
муҳитда яшовчи бошқа
мавжудотлар мутацияга
учраб
инсоният учун ҳавфли
булган
вирус ва бактерияларни
келтириб чиқариши
мумкин.
АҚШ дунё гегемонлигига даъво
қилганидан сунг, дунёда икки
тизим ҳосил бўлди, АҚШ
томонида турувчилар ва унга
қаршилар, СССР бошчилигида.
Шундан сўнг барча дунёнинг
қудратли давлатлари Ядро
қуролини яратиш учун бирин
кетин дастурларни йўлга қўя
бошлашди.
1949-йил Совет Иттифоқи
ўзининг биринчи атом
бомбасини синовдан ўтказди. Бу
эса ядро қуроллари пойгаси
бошланишидан далолат эди.
Бирин кетин ядро қуроллари
такомиллашиб, унинг турли ҳил
кўринишдаги турлари яратилди.
Шу билан бирга бу қурол билан
ҳужум қилиш воситалари,
самолётлар, баллистик
ракеталар, радарлар, ракеталар,
антибаллестик ракета
ускуналари, суний йўлдошлар ва
суний йўлдошларни уриб
тушурувчи қурулмаларни
яратиш ва ишлаб чиқариш
кучайиб кетди. АҚШ ва СССР
ўзларига яқин иттифоқчи
бўлган мамлакатларга ядровий
дастурларни ривожлантиришда
катта кўмак кўрсатдилар,
натижада 1957-йилда Буюк
Британия, 1960-йилда Франсия
ва 1964-йилда Хитой
ўзларининг Ядро қуролларини
ишлаб чиқардилар. Лекин
иттифоқчилар орасида
дипломатик келишмовчиликлар
пайдо бўла бошлайди. 1965-
йилдан бошлаб Хитой ва Совет
Иттифоқи алоқаларида батамом
узулишлик бошланади.
Хитойдаги „Маданий Инқилоб“
Советлар томонидан совуқ
қарши олинади, натижада Хитой
СССР билан дўстона
муносабатларини тўҳтатиб ўз
қобиғига ўралиш сиёсатини
юргиза бошлайди. Капиталистик
мамлакатлар иттифоқида ҳам
бўлинишлар юзага кела
бошлади, жумладан 1958-йилда
Франсия ҳукумати тепасига
Шарл Де Голлнинг келиши
билан,Франсия НАТО
ташкилотидан чиққанлигини
билдириб, Франсия ҳудудидаги
барча америка ҳарбий
базаларини ёпади. Ундан
ташқари Франсия Европани
бирлаштиришга ва уни
америкалаштиришга қарши
қаттиқ бел боғлайди. Бу сиёсий
маневрда унга Буюк Британия
қаттиқ қаршилик кўрсатади ва
Европа Иттифоқи мафкурасини
қаттиқ танқид остига олади.
Совет Иттифоқи ва АҚШ
ўзларининг ҳарбий
иттифоқидаги бундай
бўлинишлар ва сиёсий
мустақилликка интилишдаги
дадил қадамларни сабабини бу
давлатларнинг ядро қуролига
эгалигидан деб ҳисоблаб, 1968-
йилда Ядро Қуролларини
Тарқатмаслик Протоколини
(инглизчада НПТ) таклиф
қилишади. Бу протоколга
дастлаб ядро қуролларига эга
мамлакатлар ва 40та бошқа
мамлакатлар имзо чекишади.
Протокол 1970-йилдан бошлаб
кучга киради.
Азиз биродарим! Мен бу
мақолани ёзиб сизга тарих
дарслигини ургатганим йуқ!
Шунчаки, булиб утган
тарихнинг қора чизгиларини
яна бир-бор ёдингизга солиб
қуйдим. Биргин ядровий
қуролнинг яратилиши неча
юзминглаб инсонларни хаётдан
барвақт кетишига сабабчи
булди. Узларини Нафс булоғида
суғорган Гитлер, Рузвелт,
Трумен, Сталин каби жохил
сиёсатчиларнинг макон талашиб
қилган сиёсатлари бутун
башариятнинг, қолаверса она
еримизнинг хам бошига оғир
кунларни солди. Юқорида
1970-йилдан бошлаб Ядро
Қуролларини тарқатмаслик
хақидаги протокол кучга киради
дейилди. Аммо протоколда
курсатилган чекланишларга
қарамасдан дунёда ядро
бомбалар ишлаб чиқариш ва
уларнинг синовлари камайгани
йуқ. Бунга мисол тариқасида
(1974 йил)Хиндистон (1998
йил)Покистон ва (2003 йил)
Шимолий Кореани узининг
ядровий қуролига эга
булишларини курсатишимиз
мумкин. Ядровий қуролнинг
энг хавфли тарафларидан бири,
бу қуролнинг дунё буйлаб аста
секинлик билан тарқатилиши ва
дунё геополитик тизимини
издан чиқариши натижасида ер
сайёраси хаётини хавотир
остига қуювчи ядровий
урушларнинг келтириб
чиқаришидир. Айниқса қурол
маълум давлатлар армиялари
томонидан эмас, балки
жангари-террористик гурухлар
томонидан амалда қулланилса.
Азиз дустим мен ушбу
мақолани ёзар эканман сиздан,
тарихда йул қуйилган
хатоларни такрорламасликни ва
айниқса инсоният тамаддунини
халокат ёқасига олиб келувчи
бундай жохил мафкураларга
қарши курашишни ва буларни
ёшлар онгига сингдиришингизн
и илтимос қиламан! Зеъро она
еримизни, хавфдан холи қилиш
ва уни келажак авлодлар учун
асраш бизнинг
зиммамиздадир! : мақолам
кимнидир таъсирлантирди,
кимнидир уйга толдирди.
Кимнингдир ғашига теккан
жойлари булса бунинг учун сиз
азизлардан узур сурайман.
Муаллиф:
Жахонгир Рахимов